×
غافرОят 60

Мухтасар тафсир

وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ ۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِى سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ﴿٦٠﴾

Парвардигорингиз деди: "Эй одамлар, ибодат қилишда ҳам, дуо қилишда ҳам ёлғиз Менга юзланинглар. Дуоларингизни ижобат қилиб, сизларни кечираман ва раҳматимга оламан. Ёлғиз Менга ибодат қилишдан ўзларини катта оладиганлар яқинда Қиёмат куни хор-зор бўлган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар".