×
غافرОят 65

Мухтасар тафсир

هُوَ ٱلْحَىُّ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱدْعُوهُ مُخْلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ ۗ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٦٥﴾

У доим барҳаётдир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ибодат қилишда ҳам, дуо-илтижо қилишда ҳам ёлғиз Унгагина ихлос билан, ҳеч нарсани Унга шерик қилмасдан юкунинглар. Ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.