Мухтасар тафсир
مِن دُونِ ٱللَّهِ ۖ قَالُوا۟ ضَلُّوا۟ عَنَّا بَل لَّمْ نَكُن نَّدْعُوا۟ مِن قَبْلُ شَيْـًٔا ۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٧٤﴾
Аллоҳни қўйиб, сизлар ибодат қилган ўша фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларингиз, худоларингиз қани?! Кофирлар дедилар: "Улар биздан ғойиб бўлдилар. Уларни кўрмаяпмиз. Дунёда ҳам маъбудликка лойиқ бўлган ҳеч нарсага ибодат қилмаган эканмиз". Аллоҳ ўшаларни адаштириб қўйганидек, ҳамма замонларда кофирларни ҳақ йўлдан оздириб қўяди.