×
غافرОят 77

Мухтасар тафсир

فَٱصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّ ۚ فَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ ٱلَّذِى نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيْنَا يُرْجَعُونَ ﴿٧٧﴾

Эй Пайғамбар, қавмингиз тарафидан етаётган озорларга сабр қилинг. Аллоҳнинг сизга нусрат бериши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Ё Бадр ғазотида рўй берганидек, уларга ваъда қилганимиз азобни ўз кўзингиз билан кўрарсиз ёки ундан олдин сизни вафот эттирармиз. Шунда ҳам Қиёмат куни Бизга қайтарилурлар ва Биз уларни амалларига яраша жазолаб, дўзахга мангу қоладиган қилиб улоқтирармиз.