Мухтасар тафсир
رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّـٰتِ عَدْنٍ ٱلَّتِى وَعَدتَّهُمْ وَمَن صَلَحَ مِنْ ءَابَآئِهِمْ وَأَزْوَٰجِهِمْ وَذُرِّيَّـٰتِهِمْ ۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٨﴾
Фаришталар айтадилар: "Парвардигоро, мўминларни ҳам, улар билан бирга ота-боболари, жуфти ҳалолллари ва болалари орасидаги солиҳларни ҳам Ўзинг ваъда қилган жаннатга киритгин. Дарҳақиқат, Сен ҳаммадан Ғолибсан, Азизсан, ҳар бир тақдирини ва тадбирини ҳикмат билан қилгувчи Ҳакимсан.