Мухтасар тафсир
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِ ٱلَّيْلُ وَٱلنَّهَارُ وَٱلشَّمْسُ وَٱلْقَمَرُ ۚ لَا تَسْجُدُوا۟ لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَٱسْجُدُوا۟ لِلَّهِ ٱلَّذِى خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴿٣٧﴾
Кетма-кет келадиган кеча ва кундуз ҳам, қуёш ва ой ҳам Аллоҳнинг бирлиги ва буюклигига далолат қилувчи оятлардандир. Эй одамлар, Қуёшга ҳам, ойга ҳам ибодат қилманглар. Агар чин бандалик қилмоқчи бўлсангизлар, уларни яратган Аллоҳга ибодат қилинглар.