×
فصلتОят 46

Мухтасар тафсир

مَّنْ عَمِلَ صَـٰلِحًا فَلِنَفْسِهِۦ ۖ وَمَنْ أَسَآءَ فَعَلَيْهَا ۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّـٰمٍ لِّلْعَبِيدِ ﴿٤٦﴾

Ким бир яхши иш қилса, унинг фойдаси ўзига бўлади. Бирон кимсанинг яхши амалидан Аллоҳга фойда йўқ. Ким ёмон иш қилса, унинг зарари ўзига бўлади. Бирон кимсанинг бирон гуноҳи Аллоҳга зарар қилмайди. Ҳамма қилган амалига яраша жазо ёки мукофотини олади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бандаларига зулм қилмайди. Уларнинг яхшиликларини камайтириб ёки ёмонликларини кўпайтириб юбормайди.