Мухтасар тафсир
وَقَالُوا۟ قُلُوبُنَا فِىٓ أَكِنَّةٍ مِّمَّا تَدْعُونَآ إِلَيْهِ وَفِىٓ ءَاذَانِنَا وَقْرٌ وَمِنۢ بَيْنِنَا وَبَيْنِكَ حِجَابٌ فَٱعْمَلْ إِنَّنَا عَـٰمِلُونَ ﴿٥﴾
Дедилар: "Дилларимизга парда тортилган. Улар сенинг даъватингни англай олмайди. Қулоқларимизда карлик бор, уни эшитмайди. Сен билан бизнинг орамизда бир тўсиқ бор. Сен тарафингдан ҳеч нарса бизга етиб келмайди. Шундай бўлгач, сен ўз йўлингда кетавер, биз ҳам ўз йўлида кетаверадиган одамлармиз. Ҳеч қачон сенга эргашмаймиз".