Мухтасар тафсир
أَلَآ إِنَّهُمْ فِى مِرْيَةٍ مِّن لِّقَآءِ رَبِّهِمْ ۗ أَلَآ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَىْءٍ مُّحِيطٌۢ ﴿٥٤﴾
Огоҳ бўлингизким, мушриклар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў келиш ҳақидаги хабарларга шубҳа билан қарайдилар. Чунки улар қайта тирилишни инкор этадилар, охиратга ишонмайдилар. Шу туфайли охират учун солиҳ амаллар ила тайёргарлик кўрмайдилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ ҳамма нарсани иҳота қилиб олгандир, яъни, ҳамма нарсадан воқиф ва ҳар ишга Қодир Зотдир.