×
الشورىОят 18

Мухтасар тафсир

يَسْتَعْجِلُ بِهَا ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِهَا ۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مُشْفِقُونَ مِنْهَا وَيَعْلَمُونَ أَنَّهَا ٱلْحَقُّ ۗ أَلَآ إِنَّ ٱلَّذِينَ يُمَارُونَ فِى ٱلسَّاعَةِ لَفِى ضَلَـٰلٍۭ بَعِيدٍ ﴿١٨﴾

Қиёматга ишонмайдиганлар унинг тезроқ келишини талаб қиладилар. Чунки улар ҳисоб-китобга ҳам, жазо ё мукофотга ҳам ишонмайдилар. Аллоҳга иймон келтирганлар эса Қиёматдан қўрқадилар. Чунки унинг ҳақ эканини аниқ биладилар. Огоҳ бўлингизким, Қиёмат ҳақида талашиб-тортишадиганлар, у ҳақда шубҳа-гумон туғдирмоқчи бўлганлар қаттиқ адашиб, ҳақиқатдан анча узоққа кетиб қолганлардир.