Мухтасар тафсир
وَيَسْتَجِيبُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَيَزِيدُهُم مِّن فَضْلِهِۦ ۚ وَٱلْكَـٰفِرُونَ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ﴿٢٦﴾
Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларнинг дуоларини ижобат айлаб, уларга Ўз фазлидан сўрамаган нарсаларини ҳам қўшиб, кўпайтириб беради. Аллоҳга ва пайғамбарларга куфр келтирганларни эса Қиёмат куни қаттиқ азоб кутиб олади.