×
الشورىОят 53

Мухтасар тафсир

صِرَٰطِ ٱللَّهِ ٱلَّذِى لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۗ أَلَآ إِلَى ٱللَّهِ تَصِيرُ ٱلْأُمُورُ ﴿٥٣﴾

Осмонлару ердаги ҳамма мулкнинг эгаси бўлган Аллоҳнинг йўлига. Ҳамма-ҳаммасининг эгаси. Ўзи яратган, Ўзи эгалик қилади, Ўзи бошқаради. Ҳамма ишларнинг тақдири ҳам, тадбири ҳам ёлғиз Аллоҳга қайтади, ҳавола қилинади.