Мухтасар тафсир
وَإِنَّهُۥ فِىٓ أُمِّ ٱلْكِتَـٰبِ لَدَيْنَا لَعَلِىٌّ حَكِيمٌ ﴿٤﴾
Албатта бу Қуръон Лавҳул-Маҳфузда жуда олий, юксак мақомдадир ва ҳикматларга тўладир. Унинг буйруқлар борасидаги оятлари ҳам, тақиқлар борасидаги оятлари ҳам мустаҳкамдир.