×
الزخرفОят 59

Мухтасар тафсир

إِنْ هُوَ إِلَّا عَبْدٌ أَنْعَمْنَا عَلَيْهِ وَجَعَلْنَـٰهُ مَثَلًا لِّبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿٥٩﴾

Марямнинг ўғли Ийсо Аллоҳнинг бошқа бандалари қаторидаги бир банда, холос. Унга пайғамбарлик неъматини ато этдик ва уни Бани Исроил учун бир мисол қилдик. Улар Аллоҳнинг қудратини исботлаш учун шу мисолни келтирдилар. Чунки Ийсо алайҳиссалом худди Одам алайҳиссаломдек отасиз яратилган.