Мухтасар тафсир
إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ رَبِّى وَرَبُّكُمْ فَٱعْبُدُوهُ ۚ هَـٰذَا صِرَٰطٌ مُّسْتَقِيمٌ ﴿٦٤﴾
Аллоҳ менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиздир. Бизнинг Ундан ўзга парвардигоримиз йўқ. Бас, ихлос билан ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Мана шу тавҳид ҳеч қандай эгрилиги бўлмаган энг тўғри йўлдир.