Мухтасар тафсир
هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّا ٱلسَّاعَةَ أَن تَأْتِيَهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٦٦﴾
Ийсо ҳақида турли ихтилофларга бораётган анави фирқалар Қиёматнинг тўсатдан, ўзлари сезмай ҳам қоладиган бир тарзда келиб қолишини кутмоқдалар, холос. Қиёмат келган пайтда улар ҳали ҳам кофирликларида давом этаётган бўлсалар, уларнинг оқибати аламли азобдир.