Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْحُكْمَ وَٱلنُّبُوَّةَ وَرَزَقْنَـٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَـٰتِ وَفَضَّلْنَـٰهُمْ عَلَى ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٦﴾
Бани Исроилга Тавротни ва у билан одамлар орасини ажрим қилиш имтиёзини ато этдик. Аксар пайғамбарларни Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётидан чиқардик. Уларга турли хил покиза ризқлар бериб, ўз замонисидаги оламлардан афзал айладик.