Мухтасар тафсир
فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًا مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا۟ هَـٰذَا عَارِضٌ مُّمْطِرُنَا ۚ بَلْ هُوَ مَا ٱسْتَعْجَلْتُم بِهِۦ ۖ رِيحٌ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٢٤﴾
Уларга ўзлари шошилтирган азоб келганда уни водийлари сари самодан юзланаётган бир булутдек кўрдилар ва: "Бу кўндаланг турган нарса бизга ёмғир ёғдиради", дедилар. Бунга жавобан Ҳуд деди: "Йўқ. У сизлар ўйлагандек ёмғир ёғдирадиган булут эмас, балки ўзларингиз шошилтирган ўша азобдир. У ўз ичига аламли азобни мужассам этган бўрондир".