Мухтасар тафсир
قَالُوا۟ يَـٰقَوْمَنَآ إِنَّا سَمِعْنَا كِتَـٰبًا أُنزِلَ مِنۢ بَعْدِ مُوسَىٰ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ وَإِلَىٰ طَرِيقٍ مُّسْتَقِيمٍ ﴿٣٠﴾
Қавмига шундай дедилар: "Эй қавмимиз, биз бир китобни тингладик. Уни Аллоҳ Мусодан кейин нозил қилибди. Ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқлаб келибди. Ҳаққа ва тўғри йўлга, Ислом йўлига бошлар экан".