Мухтасар тафсир
أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَعَنَهُمُ ٱللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَىٰٓ أَبْصَـٰرَهُمْ ﴿٢٣﴾
Ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарини узган ўша бадбахтларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувиб, қулоқларини ҳақни эшитмайдиган кар қилиб қўйди. Кўзларини эса ҳақни кўрмайдиган кўр қилиб қўйди. Энди улар ибрат қулоғи билан тинглаш, ибрат кўзи билан кўриш неъматидан маҳрум бахтиқаролардир.