Мухтасар тафсир
وَلَوْ نَشَآءُ لَأَرَيْنَـٰكَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُم بِسِيمَـٰهُمْ ۚ وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِى لَحْنِ ٱلْقَوْلِ ۚ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ أَعْمَـٰلَكُمْ ﴿٣٠﴾
Эй Пайғамбар, мунофиқларни сизга танитиб қўйишни истаганимизда танитиб қўйган бўлар эдик. Сиз уларни белгиларидан таниб олган бўлар эдингиз. Энди уларни гап оҳангларидан таниб оласиз. Аллоҳ амалларингизни билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда ўша амалларингизга яраша жазо ёки мукофотларингизни беради.