×
محمدОят 38

Мухтасар тафсир

هَـٰٓأَنتُمْ هَـٰٓؤُلَآءِ تُدْعَوْنَ لِتُنفِقُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَمِنكُم مَّن يَبْخَلُ ۖ وَمَن يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِۦ ۚ وَٱللَّهُ ٱلْغَنِىُّ وَأَنتُمُ ٱلْفُقَرَآءُ ۚ وَإِن تَتَوَلَّوْا۟ يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓا۟ أَمْثَـٰلَكُم ﴿٣٨﴾

Мана, сизлар бир қисм молингизни Аллоҳ йўлида сарфлашга чақириласизлар. Сизлардан ҳамма мол-давлатингизни сарфлаб юбориш талаб қилинмайди. Шунда ҳам айримларингиз бахиллик қиласизлар. Ким Аллоҳ йўлида молини сарфлашдан бахиллик қилса, у ўзига бахиллик қилади. Аллоҳ бой-беҳожат. Сизларнинг инфоқ қилишингизга муҳтож эмас. Аксинча, сизлар У Зотга муҳтожсизлар. Исломдан яна куфрга қайтадиган бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни ҳалок этиб, ўрнингизга бошқа қавмни олиб келади. Кейин улар сизларга ўхшаган итоатсиз бўлмайдилар. Итоаткор бўладилар.