×
الفتحОят 21

Мухтасар тафсир

وَأُخْرَىٰ لَمْ تَقْدِرُوا۟ عَلَيْهَا قَدْ أَحَاطَ ٱللَّهُ بِهَا ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرًا ﴿٢١﴾

Аллоҳ сизларга бошқа ўлжаларни ҳам ваъда қилган. Ҳозирча сизлар уларга қодир эмассизлар. Уларга ёлғиз Аллоҳгина Қодирдир. Улар Аллоҳнинг илми ва тадбирида бор. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир. Унинг Қўлидан келмайдиган бирон нарса йўқ.