Мухтасар тафсир
وَهُوَ ٱلَّذِى كَفَّ أَيْدِيَهُمْ عَنكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ عَنْهُم بِبَطْنِ مَكَّةَ مِنۢ بَعْدِ أَنْ أَظْفَرَكُمْ عَلَيْهِمْ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرًا ﴿٢٤﴾
У шундай Зотки, мушрикларнинг қўлларини сизлардан тўсди. Ўшанда улардан саксон чоғли одам Ҳудайбияга сизларга бир ёмонлик қилиш учун келгандилар. Сизларнинг қўлларингизни эса улардан тўсди. Уларни ўлдирмадинглар, уларга озор бермадинглар. Асир олиш имконингиз бўла туриб, ҳаммасини қўйиб юбординглар. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир. Бирон ишингиз У Зотдан махфий қолмас.