Мухтасар тафсир
إِنَّآ أَرْسَلْنَـٰكَ شَـٰهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا ﴿٨﴾
Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни Қиёмат куни умматингизга гувоҳлик берадиган, мўминларга шу дунёдаги ғалаба, мадад ва охиратдаги туганмас неъматлар ҳақида хушхабар етказадиган, кофирларни эса шу дунёдаги хорлик ва мағлубият ва охиратдаги аламли азобдан огоҳлантирадиган элчи қилиб юбордик.