Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَرْفَعُوٓا۟ أَصْوَٰتَكُمْ فَوْقَ صَوْتِ ٱلنَّبِىِّ وَلَا تَجْهَرُوا۟ لَهُۥ بِٱلْقَوْلِ كَجَهْرِ بَعْضِكُمْ لِبَعْضٍ أَن تَحْبَطَ أَعْمَـٰلُكُمْ وَأَنتُمْ لَا تَشْعُرُونَ ﴿٢﴾
Эй Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг шариатига амал қиладиганлар, Пайғамбарнинг олдида одоб билан туринглар. Овозингизни у зоти бобаракотнинг овозидан баландлатиб юборманглар. Бир-бирингизни чақирганингиздек, у зотнинг номини айтиб чақирманглар. У кишига одоб билан, мулойимлик билан, Пайғамбар, Набий, деб мурожаат қилинглар. Тағин билиб-билмасдан қилган амалларингизнинг савобини ҳабата кетказиб ўтирманглар.