Мухтасар тафсир
وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا۟ إِلَىٰ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَإِلَى ٱلرَّسُولِ قَالُوا۟ حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ ءَابَآءَنَآ ۚ أَوَلَوْ كَانَ ءَابَآؤُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ شَيْـًٔا وَلَا يَهْتَدُونَ ﴿١٠٤﴾
Анави Аллоҳга туҳмат қилаётганларга: "Аллоҳ нозил қилган Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига келиб, ҳалол билан ҳаромни ажратиб олинглар", дейилса, "Бизга ота-боболаримиздан мерос қолган ақида ва амаллар етарлидир", дейдилар. Қандай қилиб у етарли бўлсин? Ахир ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ғирт саводсизлар бўлган-ку! Уларга ўзларидан баттар нодонлар ва адашганлар эргашадилар. Хуллас, тўғри гапни уқмаган бу гумроҳлар йўлдан озган жоҳиллардир.