Мухтасар тафсир
قَالَ ٱللَّهُ إِنِّى مُنَزِّلُهَا عَلَيْكُمْ ۖ فَمَن يَكْفُرْ بَعْدُ مِنكُمْ فَإِنِّىٓ أُعَذِّبُهُۥ عَذَابًا لَّآ أُعَذِّبُهُۥٓ أَحَدًا مِّنَ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١١٥﴾
Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломнинг дуосини ижобат қилиб, шундай деди: "Сизлар сўраётган дастурхонни нозил қилурман. У нозил бўлганидан кейин ким яна куфр келтирса, ўзидан кўрсин. Уни шу қадар қаттиқ азоблайманки, ҳеч кимни ундай азобламайман. Чунки у ёрқин белгини ўз кўзи билан кўради ва шунинг учун унинг куфри саркашликдан бошқа нарса бўлмайди". Шундан сўнг Аллоҳ ваъдасини бажариб, уларга дастурхон нозил қилди.