Мухтасар тафсир
فَبِمَا نَقْضِهِم مِّيثَـٰقَهُمْ لَعَنَّـٰهُمْ وَجَعَلْنَا قُلُوبَهُمْ قَـٰسِيَةً ۖ يُحَرِّفُونَ ٱلْكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِۦ ۙ وَنَسُوا۟ حَظًّا مِّمَّا ذُكِّرُوا۟ بِهِۦ ۚ وَلَا تَزَالُ تَطَّلِعُ عَلَىٰ خَآئِنَةٍ مِّنْهُمْ إِلَّا قَلِيلًا مِّنْهُمْ ۖ فَٱعْفُ عَنْهُمْ وَٱصْفَحْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿١٣﴾
Берган аҳдларига вафо қилмаганлари учун уларни Ўз раҳматимиздан қувдик ва қалбларини эзгуликдан баҳраманд бўлолмайдиган, насиҳат кор қилмайдиган тошга айлантирдик. Улар сўзларни ўз ўрнидан қўзғатиб, шаклини ҳам ўзгартирадилар, маъносини ҳам ўз ҳавойи нафсларига мослаштириб таъвил-тафсир қиладилар. Ўзларига берилган эслатмаларнинг айримларига амал қилмайдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларнинг Аллоҳга ва мўминларга қилган хиёнатлари тобора ошкор бўлиб бораверади. Улар орасида аҳдига вафо қилганлари жуда озчиликни ташкил қилади. Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Шундай қилишингиз яхшиликдир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.