×
المائدةОят 16

Мухтасар тафсир

يَهْدِى بِهِ ٱللَّهُ مَنِ ٱتَّبَعَ رِضْوَٰنَهُۥ سُبُلَ ٱلسَّلَـٰمِ وَيُخْرِجُهُم مِّنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ بِإِذْنِهِۦ وَيَهْدِيهِمْ إِلَىٰ صِرَٰطٍ مُّسْتَقِيمٍ ﴿١٦﴾

Аллоҳ Ўзининг ризоси йўлида ҳаракат қилиб, иймон келтирадиган ва яхши амаллар қиладиган кишиларни Аллоҳнинг озобидан нажот берадиган йўлларга бошлайди. Бу йўллар жаннатга олиб борадиган йўллардир. Шунингдек, Аллоҳ уларни Ўз изни ила куфр ва маъсият зулматларидан иймон ва тоат нурига олиб чиқади ҳамда уларни энг тўғри, энг пухта, мустаҳкам йўлга - Ислом йўлига муваффақ қилади.