Мухтасар тафсир
يَـٰقَوْمِ ٱدْخُلُوا۟ ٱلْأَرْضَ ٱلْمُقَدَّسَةَ ٱلَّتِى كَتَبَ ٱللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَرْتَدُّوا۟ عَلَىٰٓ أَدْبَارِكُمْ فَتَنقَلِبُوا۟ خَـٰسِرِينَ ﴿٢١﴾
Мусо деди: "Эй қавмим, Байтул-мақдис ва унинг атрофидаги муқаддас ерга киринглар. Аллоҳ сизларга у ерга кириб, ундаги кофирларга қарши жанг қилишларингизни ваъда қилганди. Золимлар қаршисида таслим бўла кўрманглар. Акс ҳолда дунёю охиратда зиён кўргувчиларга айланасизлар".