×
المائدةОят 31

Мухтасар тафсир

فَبَعَثَ ٱللَّهُ غُرَابًا يَبْحَثُ فِى ٱلْأَرْضِ لِيُرِيَهُۥ كَيْفَ يُوَٰرِى سَوْءَةَ أَخِيهِ ۚ قَالَ يَـٰوَيْلَتَىٰٓ أَعَجَزْتُ أَنْ أَكُونَ مِثْلَ هَـٰذَا ٱلْغُرَابِ فَأُوَٰرِىَ سَوْءَةَ أَخِى ۖ فَأَصْبَحَ مِنَ ٱلنَّـٰدِمِينَ ﴿٣١﴾

Шунда Аллоҳ унга биродарининг танасини қандай кўмишни ўргатиш учун бир қарғани юборди. Қарға ерни кавлаб, бошқа бир ўлик қарғани кўмди. Буни кўрган қотил: "Во ҳасрато, мана шу қарғачалик ҳам бўлмадим. Биродаримнинг жасадини кўмиб қўйишга ҳам ярамадим", дея ҳасрату надомат қилиб қолди.