Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَٱبْتَغُوٓا۟ إِلَيْهِ ٱلْوَسِيلَةَ وَجَـٰهِدُوا۟ فِى سَبِيلِهِۦ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴿٣٥﴾
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилингиз, буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш орқали Унга яқин бўлиш йўлларини қидирингиз, Унинг ризоси йўлида кофирларга қарши жанг қилингиз. Шояд шунда излаган, орзу қилган нарсаларингизга эришиб, қўрқаётган, эҳтиёт бўлаётган нарсаларингиздан нажот топсангиз.