×
المائدةОят 38

Мухтасар тафсир

وَٱلسَّارِقُ وَٱلسَّارِقَةُ فَٱقْطَعُوٓا۟ أَيْدِيَهُمَا جَزَآءًۢ بِمَا كَسَبَا نَكَـٰلًا مِّنَ ٱللَّهِ ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٣٨﴾

Эй ҳокимлар, ўғри эркакнинг ҳам, ўғри аёлнинг ҳам ўнг қўлларини кесинглар. Бу бировнинг молига ноҳақ тажовуз қилганлари учун жазо ва Аллоҳ тарафидан берилган азоб ҳамда уларнинг ўзларини ҳам, бошқаларни ёмон оқибатдан огоҳлантириш бўлсин. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас ва Ҳакимдирки, ҳар бир тақдирию шариатини ҳикмат билан қилур.