×
المائدةОят 55

Мухтасар тафсир

إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱلَّذِينَ يُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤْتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُمْ رَٰكِعُونَ ﴿٥٥﴾

Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам, бошқа кофирлар ҳам сизларнинг дўстингиз эмас. Сизларни қўллаб-қувватлайдиган чин дўстингиз Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳамда Аллоҳга бўйсуниб, ўзини хор олиб намозни мукаммал тарзда адо этадиган ва молларининг закотини берадиган мўминлардир.