Мухтасар тафсир
وَإِذَا جَآءُوكُمْ قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا وَقَد دَّخَلُوا۟ بِٱلْكُفْرِ وَهُمْ قَدْ خَرَجُوا۟ بِهِۦ ۚ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا كَانُوا۟ يَكْتُمُونَ ﴿٦١﴾
Эй мўминлар, мунофиқлар олдингизга келиб, ўзларини мўмин қилиб кўрсатадилар. Аслида эса улар кираётганларида ҳам, чиқаётганларида ҳам ғирт кофир бўладилар. Гарчи улар зоҳирда мўминдек кўринаётган бўлсалар-да, Аллоҳ уларнинг дилларида яширган куфрни билиб туради ва яқинда ўшанга яраша жазоларини беради.