×
المائدةОят 82

Мухтасар тафсир

لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ ٱلنَّاسِ عَدَٰوَةً لِّلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱلْيَهُودَ وَٱلَّذِينَ أَشْرَكُوا۟ ۖ وَلَتَجِدَنَّ أَقْرَبَهُم مَّوَدَّةً لِّلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱلَّذِينَ قَالُوٓا۟ إِنَّا نَصَـٰرَىٰ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّ مِنْهُمْ قِسِّيسِينَ وَرُهْبَانًا وَأَنَّهُمْ لَا يَسْتَكْبِرُونَ ﴿٨٢﴾

Эй Пайғамбар, сизга, сиз олиб келган динга ва мўминларга энг ашаддий душманлар диллари ҳасад ва кибрга тўла яҳудийлар ҳамда бутларга ибодат қиладиган мушриклар эканини кўрасиз. Сизга, сиз олиб келган динга ва мўминларга энг яқин дўст эса ўзларини насронийлар деб айтадиган кимсалар эканини кўрасиз. Чунки уларнинг орасида олимлар ва обидлар бор ҳамда улар мутакаббир эмас, мутавозе одамлардир. Мутакаббирнинг қалби эзгуликни қабул қилолмайди.