×
المائدةОят 87

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تُحَرِّمُوا۟ طَيِّبَـٰتِ مَآ أَحَلَّ ٱللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوٓا۟ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلْمُعْتَدِينَ ﴿٨٧﴾

Эй иймон келтирганлар, емишлар бўладими, ичимликлар бўладими, аёллар бўладими, сизларга мубоҳ қилинган ёқимли, лаззатли нарсаларни зоҳидлик ёки художўйлик қилиб ўзингизга ҳаром қилмангиз. Аллоҳ сизларга ҳаром қилиб қўйган ишларда ҳаддингиздан ошмангиз. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсаларни ёқтирмайди, аксинча, ёмон кўради.