Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَيَبْلُوَنَّكُمُ ٱللَّهُ بِشَىْءٍ مِّنَ ٱلصَّيْدِ تَنَالُهُۥٓ أَيْدِيكُمْ وَرِمَاحُكُمْ لِيَعْلَمَ ٱللَّهُ مَن يَخَافُهُۥ بِٱلْغَيْبِ ۚ فَمَنِ ٱعْتَدَىٰ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَلَهُۥ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٩٤﴾
Эй иймон келтирганлар, эҳромдалик пайтингизда Аллоҳ қуруқликдаги овланадиган ҳайвонларга ўхшаш бирон нарсани юбориб, сизларни синаб кўради. Ҳайвонларнинг кичикроқларига қўлларингиз етса, каттароқларига найзангиз етади. Бу ишни Аллоҳ Ўзидан ким ғойибона қўрқишини билиш учун қилади. (Аслида Аллоҳ ҳамма нарсани билади. Бу ердаги билиш илми зуҳур, яъни, билишлигини очиқлаш бўлиб, ўшанга қараб бандаларидан ҳисоб олади). Иймони комил банда ҳамма иши Аллоҳга аён кўриниб турганини билгани учун тайёр ёнига келиб турган ҳайвонни овлашдан тийилади. Энди ким ҳаддидан ошиб, ҳаж ёки умра эҳромида бўла туриб, ов қилса, унга бу гуноҳи учун Қиёмат кунида оғриқли азоб бордир.