×
المائدةОят 97

Мухтасар тафсир

جَعَلَ ٱللَّهُ ٱلْكَعْبَةَ ٱلْبَيْتَ ٱلْحَرَامَ قِيَـٰمًا لِّلنَّاسِ وَٱلشَّهْرَ ٱلْحَرَامَ وَٱلْهَدْىَ وَٱلْقَلَـٰٓئِدَ ۚ ذَٰلِكَ لِتَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ وَأَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ ﴿٩٧﴾

Аллоҳ Каъбани - Байтул-Ҳаромни одамларга асос қилдики, ўша Ҳарам туфайли, намоз, ҳаж, умра каби диний ишлари ҳамда Ҳарамдаги осойишталик, ҳамма нарсанинг мевалари ўша ерга тўпланиши каби дунёвий ишлари қойим бўлади. Аллоҳ Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб, яъни уруш ҳаром қилинган ойларни ҳам одамларга асос қилдики, унинг кўмагида урушдан тийилиб, тинчлик-осойишталикка эришадилар. Аллоҳ ҳадйи - қурбонликка аталган ҳайвонлар ва уларга осиб қўйилган белгиларни ҳам асос қилдики, шу билан ҳадйи эгалари йўлда тўсиқ ва озорга учрамасдан манзилларига етиб оладилар. Хўш, Аллоҳ нима учун шундай қилди? Токи, сизлар Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ҳамда Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи эканини билиб қўйинглар. Фойдани жалб қилиш ва зарарни келмасидан олдин даф қилиш учун чиқарган шаръий ҳукмлари У Зотнинг бандаларига нима фойдали эканини билишини кўрсатиб турибди.