×
قОят 6

Мухтасар тафсир

أَفَلَمْ يَنظُرُوٓا۟ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَوْقَهُمْ كَيْفَ بَنَيْنَـٰهَا وَزَيَّنَّـٰهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٍ ﴿٦﴾

Қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган анави мушриклар тепаларидаги самога, уни қандай яратганимизга, бино қилганимизга, юлдузлар ила безаб қўйганимизга, унинг ҳеч қандай тешиклари, ёриқлари йўқ эканига назар ташламайдиларми?! Мана шундай самони яратган Зот ўликларни қайта тирилтира олмай қолармиди?!