Мухтасар тафсир
أَمْ تَأْمُرُهُمْ أَحْلَـٰمُهُم بِهَـٰذَآ ۚ أَمْ هُمْ قَوْمٌ طَاغُونَ ﴿٣٢﴾
Балки уларнинг ақллари "Коҳин ё мажнун, дегин", деб буюраётгандир. Шу билан бир одамда жамлаб бўлмайдиган икки хислатни жамлаётгандирлар. Йўқ! Улар шариатга ҳам, ақлга ҳам қулоқ солмайдиган ҳаддан ошган қавмдир.