×
النجمОят 23

Мухтасар тафсир

إِنْ هِىَ إِلَّآ أَسْمَآءٌ سَمَّيْتُمُوهَآ أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَـٰنٍ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهْوَى ٱلْأَنفُسُ ۖ وَلَقَدْ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلْهُدَىٰٓ ﴿٢٣﴾

Бу бутлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлар, холос. Уларда илоҳликдан асар ҳам йўқ. Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган. Мушриклар ўз эътиқодларида фақат гумонга ва шайтон безаб кўрсатган ҳавойи нафсларига эргашадилар. Ҳолбуки, Парвардигорлари тарафидан Пайғамбар орқали ҳидоят келиб турибди. Улар эса бу ҳидоятга эргашмаяптилар.