Мухтасар тафсир
ٱلَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَـٰٓئِرَ ٱلْإِثْمِ وَٱلْفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلْمَغْفِرَةِ ۚ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌ فِى بُطُونِ أُمَّهَـٰتِكُمْ ۖ فَلَا تُزَكُّوٓا۟ أَنفُسَكُمْ ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ ﴿٣٢﴾
Улар шундай зотларки, катта гуноҳлардан ва манфур маъсиятлардан тийиладилар. Кичик хатолар бундан мустасно. Кичик хатолар катта гуноҳлардан тийилиш ва тоат-ибодатни кўпайтириш билан кечирилиб кетади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. Тавба қилган бандаларини кечириб юборади. У Зот оталарингизни тупроқдан яратган пайтида ҳам, сизлар оналарингизнинг қоринларида ҳомила бўлиб, босқичма-босқич яратилаётган пайтингизда ҳам ҳамма аҳволларингизни жуда яхши билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Шундай экан, ўзингизни ўзингиз тақводор кўрсатиб, мақтамай қўя қолинглар. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилганини Ўзи жуда яхши билади.