Мухтасар тафсир
بَلِ ٱلسَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَٱلسَّاعَةُ أَدْهَىٰ وَأَمَرُّ ﴿٤٦﴾
Улар ёлғонга чиқараётган Қиёмат ўзларига ваъда қилинган кундир. Ўша кунда азобланадилар. Қиёмат эса дунёдаги Бадр кунида рўй берган азоблардан кўра кўлами каттароқ ва азоби қаттиқроқдир.