Мухтасар тафсир
يَوْمَ تَرَى ٱلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتِ يَسْعَىٰ نُورُهُم بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَـٰنِهِم بُشْرَىٰكُمُ ٱلْيَوْمَ جَنَّـٰتٌ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿١٢﴾
У кунда мўминлар ва мўминаларнинг нури олдиларида ҳам, ўнг томонларида ҳам юраётганини кўрасиз. Ўша кунда уларга шундай дейилади: "Бугун сизларга хушхабар бор. Қасрлари ва дарахтлари остидан дарёлар оқиб ўтадиган жаннатлар сизларникидир. У ерларда мангу қоласизлар. Мана шу энг буюк муваффақиятдир".