Мухтасар тафсир
لِّئَلَّا يَعْلَمَ أَهْلُ ٱلْكِتَـٰبِ أَلَّا يَقْدِرُونَ عَلَىٰ شَىْءٍ مِّن فَضْلِ ٱللَّهِ ۙ وَأَنَّ ٱلْفَضْلَ بِيَدِ ٱللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَآءُ ۚ وَٱللَّهُ ذُو ٱلْفَضْلِ ٱلْعَظِيمِ ﴿٢٩﴾
Эй мўминлар, сизларга тайёрлаб қўйганимиз бир неча ҳисса қилиб бериладиган савобимиз орқали улуғ фазлимизни баён қилдик. Токи ўтган аҳли китоблар - яҳудий ва насронийлар билсинларки, Аллоҳнинг фазлидан бирон қисмига ҳам эга бўла олмайдилар, бинобарин, уни истаган одамларига бериб, истаган одамларидан ман қила олмайдилар. Билсинларки, фазл Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.