×
الحديدОят 9

Мухтасар тафсир

هُوَ ٱلَّذِى يُنَزِّلُ عَلَىٰ عَبْدِهِۦٓ ءَايَـٰتٍۭ بَيِّنَـٰتٍ لِّيُخْرِجَكُم مِّنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ ۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ بِكُمْ لَرَءُوفٌ رَّحِيمٌ ﴿٩﴾

У шундай Зотки, сизларни куфру жаҳолат зулматларидан иймону маърифат нурига олиб чиқиш учун бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга очиқ-равшан оятларни нозил қилади. Аллоҳ сизларга Меҳрибон, Шафқатли Зотдир. Шунинг учун сизларни тўғри йўлга бошлайдиган Пайғамбарини юбориб қўйган.