Мухтасар тафсир
هُوَ ٱللَّهُ ٱلْخَـٰلِقُ ٱلْبَارِئُ ٱلْمُصَوِّرُ ۖ لَهُ ٱلْأَسْمَآءُ ٱلْحُسْنَىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢٤﴾
У Аллоҳдир. Холиқдир, ҳамма нарсани яратгандир. Борийдир, йўқдан бор қилгувчидир. Мусаввирдир, махлуқотларига Ўзи истаган шаклни бергувчидир. У Зотнинг зоти олийсига муносиб гўзал номлари бор. Осмонлару ердаги ҳамма нарса У Зотни ҳар қандай нуқсондан поклаб, тасбеҳ айтар. У Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. У Ҳакимдир, ҳар бир яратишини, шариатини, тақдирини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.