Мухтасар тафсир
وَجَعَلُوا۟ لِلَّهِ شُرَكَآءَ ٱلْجِنَّ وَخَلَقَهُمْ ۖ وَخَرَقُوا۟ لَهُۥ بَنِينَ وَبَنَـٰتٍۭ بِغَيْرِ عِلْمٍ ۚ سُبْحَـٰنَهُۥ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿١٠٠﴾
Мушриклар жинларни маъбудликда Аллоҳга шерик қилиб, улар ҳам фойда-зарар келтира олади, дея эътиқод қилдилар. Ҳолбуки, жинларни Аллоҳ яратган. Аллоҳдан бошқаси яратмаган. Маъбудликка ёлғиз Аллоҳ ҳақлидир. Яҳудийлар Узайрни, насронийлар эса Ийсони Аллоҳнинг ўғиллари, деган бўлсалар, мушриклар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, дедилар. Шуларга ўхшаб, улар ҳам Аллоҳга ўғилларни ясаб олдилар. Аллоҳ ботил аҳли айтаётган бу сифатлардан олий, пок ва муқаддасдир.